«BestSoftChallenge-2017» дастурий таъминот ишлаб чиқиш бўйича

Республика ёшлар танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ

1. Номланиши, ташкилотчилар, қўллаб-қувватлаш ва сайт

Номланиши: «BestSoftChallenge-2017» дастурий таъминот ишлаб чиқиш бўйича Республика ёшлар танлови (кейинги ўринларда - Танлов).

Қўллаб-қувватлаш: Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги.

Танлов ташкилотчилари:

Танловнинг расмий сайти - www.software.uz

2. Асосий мақсад ва вазифалари

Танлов ўтказишнинг асосий мақсад ва вазифалари қуйидагилардан иборат:

- турли компьютер дастурларини қўллаган ҳолда лойиҳалаш ва дастурлаш соҳасида ишлай олиш қобилиятига эга бўлган ёшларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш;

- иқтидорли ёш дастурчиларга маҳоратини кўрсатиш ва ақлий салоҳиятини намоён этишлари учун имконият яратиш.

3. Танловни ўтказиш муддати

Танлов 3 босқичда ўтказилади:

1 - босқич: 2017 йилнинг августидан 16 октябригача – иштирокчиларни рўйхатга олиш;

2 - босқич: 2017 йилнинг 18 октябридан 27 октябригача- саралаш (финалчиларни аниқлаш);

3 - босқич: 2017 йилнинг 1 ноябридан 10 ноябригача – якуний саралаш (ғолибларни аниқлаш).

4. Танлов номинациялари

Танлов дастури учта туркум ва битта махсус номинацияларни ўз ичига олади:

1. «Ақлли шаҳар» IT-лойиҳаси – савдо ва турар-жой кўчмас мулк объектлари, шунингдек, шаҳар инфраструктураси учун ижтимоий-муҳим объектлар, жамоат хавфсизлиги, мониторинг тизими ва экологик кўрсаткичлар назорати, маълумотларни жамлаш, қайта ишлаш ва сақлаш тизими, шаҳар огоҳлантириш тизими, шаҳар туристик порталлари ва виртуал экскурсиялари, интерактив кафе/ресторан, ақлли дўкон, мультимедияли галерея/музей, ақлли офис/конференц зал ва бошқалар учун инновацион лойиҳалар;

2. Компьютер ва мобил ўйинлар соҳасидаги IT-лойиҳа – компьютер ва мобил мултимедияли ва таълимий ўйинлар;

3. Савдо ва хизматлар соҳасидаги IT – лойиҳа-электрон савдога асосланган лойиҳа. Лойиҳа Интернет тармоғи орқали товар ва хизматларни сотиш ва сотиб олишга мўлжалланган электрон савдо майдонини ўз ичига қамраб олади. Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида маҳаллий маҳсулотларни сотиш ва сотиб олишга алоҳида эътибор қаратиш лозим;

4. Махсус номинация – АКТ соҳасидаги инновацион фикр – Ўзбекистонда АКТ соҳасини инновацион ривожлантиришни рағбатлантириш учун АКТ соҳасидаги новаторлик ва муҳим ғоя.

Лойиҳа фақат битта туркум номинацияга номзод бўлиши мумкин.

5. Фестивал ишчи гуруҳи ва ҳакамлари

Танловни ўтказиш бўйича барча комплекс ишларни ташкиллаштириш учун ахборот технологиялари ва дастурий таъминот ишлаб чиқариш соҳасида фаолият юритувчи нуфузли раҳбар ва мутахассислардан иборат Ишчи гуруҳ тузилади.

Иштирокчилар лойиҳаларини баҳолаш учун дастурий таъминот ишлаб чиқариш соҳасида фаолият юритувчи нуфузли мутахассислардан ҳакамлар ҳайъати тайинланади. Ҳакамлар ҳайъатининг шахсий таркиби Ишчи гуруҳ томонидан тасдиқланади.

Ишчи гуруҳ ва ҳакамлар ҳайъати мазкур низом асосида ўз ишларини олиб боради. Ишчи гуруҳ ва ҳакамлар ҳайъати дастлабки саралаш босқичидан ташқари Танлов мобайнида қабул қилинган қарорлар бўйича иштирокчиларга ҳеч қандай тушунтириб бериш ҳуқуқини олмайди.

6. Танлов иштирокчилари

Танловга Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги паспортига эга 25 ёшгача бўлган шахслар иштирок этишлари мумкин:

- Ўзбекистон профессионал коллеж ва академик лицей ўқувчилари;

- Ўзбекистон ОТМ талабалари;

- олий таълимга эга бўлмаган шахслар.

6.1 Иштирок этиш турлари

Гуруҳ бўлиб иштирок этиш; ҳар бир гуруҳда 3 та иштирокчи. Таркибида 3 тадан кўп ёки кам иштирокчи бўлган гуруҳлар лойиҳалари кўриб чиқилмайди.

6.2 Ариза қабул қилиш шартлари

Танловда иштирок этиш учун Танловнинг www.software.uz расмий сайтида кўрсатилган рўйхатга олиш шаклини тўлдириш ва жўнатиш лозим.

Ариза бериш учун Танловнинг расмий веб-сайтига кўрсатилиши лозим бўлган ҳужжатлар:

1) топшириқнинг тўлиқ тавсифи ёки дастурий таъминотни ишлаб чиқиш бўйича ғоя мазмуни (шакл тўлдирилади);

2) иштирок этаётган топшириқ (Махсус номинацияга тегишли бўлмаган ўрнатишга, Интернет тармоғи орқали ишлатишга тайёр маҳсулот ва вебдастур);

3) иштирокчи резюмеси (фақат финал босқичи иштирокчилари учун);

4) дастурий таъминотнинг бошланғич коди (Махсус номинацияга тегишли бўлмаган);

5) АКТ соҳасидаги инновацион ғоянинг батафсил тавсифи; мақсади, ишлаб чиқиш босқичлари, истеъмол бозорига чиқиш босқичлари, жорий этиш, талаб, тижорий мақсадлари, ғояни жорий этишдан кутилган даромад/харажатлар (Махсус номинация учун).

Агар Ишчи гуруҳ фикрига кўра, ариза берувчи рўйхатдан ўтиш шаклини тўлдиришда хатоликка йўл қўйган бўлса (таъминотга нотўғри тавсиф бериш, номинация танлашда хатоликка йўл қўйиш), Ишчи гуруҳ томонидан тузатилади ва ариза берувчига бу ҳақида хабар берилади. Ариза берувчи Ишчи гуруҳ қарорига эътироз бериш ҳуқуқига эга.

Ариза берилгандан сўнг иштирокчилар дастурий таъминотни ишлаб чиқишлари ва www.software.uz сайти орқали топшириқни онлайн тақдим этишлари лозим.

6.3 Танловда иштирок этишни таъқиқлаш мумкин бўлган сабаблар:

- танлов шартларига мос бўлмаган ёш категорияси;

- лойиҳа таснифи Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатлари талабларига жавоб бермаса;

- лойиҳани рўйхатдан ўтказиш маълумотлари ҳақиқий бўлмаса;

- лойиҳа номинация тавсифига тўғри келмаса;

- иштирокчи ўхшаш танлов ва лойиҳаларда иштирок этиш учун ариза топширган бўлса;

- плагиат аниқланганда.

Барча саволлар мазкур Низом доирасида ҳал этилади.

7. Саралаш ва баҳолаш усуллари

Танловни ўтказиш уч босқичда амалга оширилади:

- дастлабки саралаш;

- муҳокама;

- якуний саралаш.

Дастлабки саралаш босқичида Ишчи гуруҳдан тўғри тўлдирилган шаклдаги қабул қилинган аризаларни кўриб чиқиш ва ариза қабул қилиш қоидаларига асосан тақдим этилган аризаларнинг тўлиқлигини текшириш талаб этилади. Саралаш босқичи якунларига кўра, танловда иштирок этиш учун тақдим этилган лойиҳаларни номинациялаш бўйича қарор қабул қилинади. Танловга қабул қилинмаган ишлар эгаларига рад этиш сабаблари кўрсатилган хабар жўнатилади.

Саралаш босқичида иштирок этувчи дастурчиларни танлаш учун ҳайъат аъзолари Танлов иштирокчилари тақдим этган дастурий маҳсулотларни дастурий маҳсулотлар критерия ва баҳолаш принципларига асосланган ҳолда баҳолайдилар.

Якуний босқичда 4 та номинация бўйича максимал балл тўплаган 4 та иштирокчи билан суҳбат ўтказилади. Суҳбат давомида улар томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа ҳайъат аъзолари ва таклиф этилган экспертлар томонидан тақдим этилади.

Тақдирлаш маросимига қадар плагиат аниқланган ҳолларда, танлов иштирокчиси дисквалификация қилинади. Тақдирлаш маросимидан сўнг плагиат аниқланган ҳолда, иштирокчи сертификати бекор қилинади ва топширилган барча совғалар қайтарилади.

8. Баҳолаш мезонлари ва принциплари

8.1 Тақдим этилган “АТга оид лойиҳа “Ақлли шаҳар””, “АТга оид компьютер ва мобил алоқа воситалари учун ўйинлар” “АТ- савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасига оид” лойиҳаларни баҳолаш учун ҳайъат аъзолари қуйидаги мезон ва принциплар асосида баҳоланади:

Лойиҳанинг долзарблиги – 10%

Лойиҳа бозор талаби ва эҳтиёжини инобатга олган ҳолда унга бўлган талаб ва эҳтиёж айланмасининг юқорилиги ва бугунги кун долзарблигини инобатга олиниб, аниқлик асосида баҳоланади.

Лойиҳа ғоясининг ўзига хослиги – 30%

Мақсад ва вазифалар ўзига хос усулда бажарилиши, АТ ҳамда дунё ва маҳаллий бозорда ҳамёнбоплиги, ўхшашлиги ва такрорланмаслиги инобатга олинади.

Техник ечим (архитектура) – 20%

Илова функционалини қимматбаҳо вақт ва меҳнат харажатларисиз кенгайтириш имкониятини берадиган, лойиҳалаш андозаларини қўллаган ҳолда ишлаб чиқилган архитектура намунаси сифатида қабул қилинади.

Код – 20%

Код халқаро стандарт қабул қилган нормаларга мувофиқ ёзилган бўлиши ва расмийлаштирилиши лозим.

Интерфейс – 20%

Лойиҳада биринчи навбатда дастурнинг кўриниши, дизайни ва фойдаланувчилар учун қулайлиги эътиборга олиниши лозим.

8.2 “АКТ соҳасидаги инновацион ғоя” туркумида тақдим этилган лойиҳалар ҳайъат аъзолари томонидан қуйидаги мезон ва принциплар асосида баҳоланади:

Инновационлиги  – 20%;

АКТда инсон ресурсларини инобатга олиб, ижтимоий-иқтисодий, молиявий ва энг кам сарфланадиган харажатларни кўзлаган ҳолда маҳсулот сифати ва хизмат кўрсатиш сервисини яхшилаш, шу билан бирга юқори даромад оладиган инновацион технология ва ғоялар илгари сурилганлиги.

Ўзига хослиги – 20%:

АКТда ғоялар ўзига хослиги ва такрорланмаслиги билан белгиланади.

Муаллифнинг мулоҳазавий ёндашуви ва тадқиқотда танлаган ғоянинг даражаси – 25%;

Инновацион ғояларнинг мақсади, инвестиция киритиш босқичи, инвестицион даражаси, моддий ва маънавий ғояларни келгусида тижорий мақсадларда амалга ошириш.

Потенциал амалий қиймати – 25 %;

Ғоя мавзусидан келиб чиққан ҳолда “тор доирадаги” мутахассислар томонидан баҳоланади.

Тақдимот ишланмасини тайёрлашда замонавий компьютер технологияларидан фойдаланиш – 10%.

Тақдимотни тайёрлаш ва тақдим этишда янги технологиялардан (охирги икки йил) фойдаланилганлигига, шунингдек, услуб, фон, анимацион эффектлар, материалнинг қай даражада етказиб берилиши ва техник қисмига алоҳида эътибор қаратилади.

Эслатма: Истисно ҳолларда ҳайъат аъзолари ишланмани баҳолаш учун “тор” доирадаги мутахассисларни жалб қилиш ҳуқуқига эга.

9. Ғолибларни тақдирлаш

Сертификат ва қимматбаҳо совғалар Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ёки вазир ўринбосари, «UZINFOCOM» ДУК Маркази, «ВеРго дастурчилар маркази» МЧЖ, «Ўзбектелеком» АК ва «HUAWEITECH INVESTMENT TASHKENT» МЧЖ вакиллари томонидан топширилади.

10. Ҳуқуқий ҳимоя

Ишланмани яратиш ва ишлатиш билан боғлиқ барча муносабатлар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси ва “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги Қонунига асосан тартибга солинади.